Линклар

logo-print

Каримов бош вазир ўринбосарларини биттага кўпайтирди


Президент Ислом Каримов қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси таркибига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий муҳофаза, ахборот тизимлари ва телекоммуникация мажмуаси иккига ажратилди.

Жумладан, Маданият, таълим, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий муҳофаза масалалари мажмуаси ва Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуаси ташкил қилинди.

Уларнинг биринчисига раҳбар этиб аввалги комплексни бошқариб келган бош вазир биринчи ўринбосари Адҳам Икромов тайинланди.

Шундай қилиб, Бош вазир ўринбосарлари сони олтитадан еттитага етди. Лекин ҳозирча Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуасига раҳбар тайинлангани йўқ.
XS
SM
MD
LG