Линклар

logo-print
Тожикистон Олий суди "Ансоруллоҳ жамоати" аъзолари бўлган 13 киши устидан ҳукм чиқарди.

Маълумотда айтилишича, 12 киши 5 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум этилган, бир кишига эса 6,7 минг доллар жарима солинган.

Судланганларнинг аксарияти ёш йигитлар бўлиб, улар Покистонда диний таълим олган ва ўша ерда қўлга олиниб, Тожикистонга экстрадиция қилинган.

Шу йилнинг 3 майида Тожикистон Олий суди "Ансоруллоҳ жамоати"ни террорчи-экстремист ташкилот деб топиб, унинг фаолиятини тақиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG