Линклар

logo-print
Ўзбекистонда Beeline бренди остида хизмат кўрсатаётган Unitel мобил алоқа оператори фаолияти тўхтатилган "Ўздунробита"ширкати фойдаланувчиларининг ёпирилиши оқибатида оғирлашган алоқа сифатини яхшилашга уринмоқда.

Unitel мобил алоқа операторининг Россиядаги марказий раҳбарияти - "Вымпелком" ширкати раҳбари Дмитрий Кромский РИА Новости агентлигига берган интервюсида МТС-Ўзбекистон оператори фаолияти тўхтатилгани боис ортаётган фойдаланувчиларга сифатли алоқани таъминлаш кун сайин оғирлашаётганини айтди.

"Бунақаси бизнинг тарихимизда бўлмаган. Бозор етакчиси бўлган бошқа бир операторнинг базаси қолган операторларга кўчганига биз гувоҳ бўлмаганмиз. Бу тармоққа ҳам, ходимларга ҳам жуда оғир нагрузка", деди, жумладан, Кромский.

Унинг айтишича, "Вымпелком"нинг Ўзбекистондаги филиали бўлган Unitel ширкати ўз алоқа тармоқлари ва информацион технологиялар ресурсини кучайтириш устида ишламоқда. Ширкат Ўзбекистондаги абонентлари базасини бир ярим баробарга оширишни режалаган.

Unitel ширкати Ўзбекистонда 1997 йилда иш бошлаган ва 2006 йилдан Россиядаги "Вымпелком" мобил алоқа ширкатлари гуруҳига бирлашиб, Beeline бренди остида хизмат кўрсатишни бошлаган.

2011 йил охирида бу компаниянинг Ўзбекистондаги абонентлари сони 6 миллион 361 минг нафарга етган эди.
XS
SM
MD
LG