Линклар

Ислом динини таҳқирловчи филм ва карикатураларга қарши норозилик давом этмоқда


Покистоннинг Пешовар шаҳрида Муҳаммад Пайғамбарни таҳқирловчи АҚШда суратга олинган филм ва француз журнали чоп қилган карикатураларга қарши норозилик намойишида икки киши ўлдирилгани хабар қилинмоқда. Пешовар полицияси намойишчиларга қарата ўт очгани оқибатида Покистон телеканали оператори ҳалок бўлган.

Бундан ташқари Пешоварда ўтказилган намойишда маҳаллий кинотеатр қўриқчисининг намойишчиларга қарата ўт очгани оқибатида камида яна бир киши ўлдирилгани айтилмоқда.

Пешовардаги норозилик иштирокчилари иккита кинотеатр ва савдо палатаси биносига ўт қўйди.

Айни пайтда пойтахт Исломобод яқинидаги Равалпинди шаҳарчасида норозилар полициячилар ва машиналарга қарата тош отиб, йўл текширув пункти биносига ўт қўйишди.

Покистон бўйлаб жума намозидан кейин ўн минглаб одам иштирокидаги норозилик намойишлари ўтказилмоқда.

Айни пайтда, Покистон телеканаллари АҚШ Президенти Барак Обама ва Давлат котиби Ҳиллари Клинтон “Мусулмонлар гуноҳсизлиги” номли филмни қоралаётгани тасвирланган видео клипни эфирга бермоқда. Видео клипда АҚШ ҳукуматининг Ислом динини таҳқирловчи филмга алоқаси йўқлиги алоҳида таъкидланган ва зўравонликларни ҳеч нарса билан оқлаб бўлмаслиги тўғрисида мужда берилган.
XS
SM
MD
LG