Линклар

Москвада мухолифатчилар “Халқ ҳокимияти куни”ни ўтказмоқчи


Мухолифатдаги “Сўл жабҳа” мувофиқлаштирувчиси Сергей Удальцов.

Мухолифатдаги “Сўл жабҳа” мувофиқлаштирувчиси Сергей Удальцов.

Россиялик мухолифат фаоллари Москвада “Халқ ҳокимияти куни” номи остида қатор тадбирлар ўтказишга бел боғлади.

“Сўл жабҳа” мувофиқлаштирувчиси Сергей Удальцовга кўра, бугун тушда фаоллар, муниципал йиғинлардаги мухолифатчи депутатлар ва маҳаллий аҳоли иштирокида Москва префектуралари олдида йиғилишлар бўлиб ўтади.

Улар маҳаллий миқёсдаги долзарб муаммоларни ҳал қилишда аҳолига ёрдам беришга уринажак туман фуқаролик кенгашларини тузиш имкониятини муҳокама қиладилар.

Удальцов йиғилишларда юзлаб одамлар қатнашишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG