Линклар

logo-print
Москва шаҳар суди душанба куни Pussy Riot панк гуруҳи аъзолари иши бўйича аппеляция шикоятини кўриб чиқишни 10 октябрга қолдирди.

Суд бундай қарорни судланганларнинг бири адвокатларидан воз кечгани аниқланганидан сўнг чиқарди.

Панк гуруҳига аъзо бўлган уч қиз август ойида “безорилик ва диний адоват уйғотганлик”да айбланиб, икки йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Бунга уларнинг Москва шаҳридаги Исо Масиҳ черковида учинчи маротаба президент курсисига ўтирган Владимир Путинга қарши уюштирган акцияси сабаб бўлди.

Якшанба куни Россия насроний черкови Pussy Riot аъзоларини “тавба қилиш”га чақирди. Черков баёнотида қизларнинг тавбаси ва пушаймонлиги уларга аппеляция судида ёрдам бериши мумкинлиги айтилган.

Pussy Riot гуруҳи аъзоларининг судланиши қатор давлатлар тарафидан кескин қораланди.
XS
SM
MD
LG