Линклар

Толиблар 11 йиллик урушда халқаро кучларни енгганини иддао қилмоқда


Халқаро кучлар Афғонистонни 2014 йил охиригача тарк этиши кутилмоқда.

Халқаро кучлар Афғонистонни 2014 йил охиригача тарк этиши кутилмоқда.

Афғонистонлик толиблар АҚШ ва унинг иттифоқчилари билан бўлиб ўтган 11 йиллик урушда ўзларининг ғалаба қозонганлари ҳақида баёнот тарқатдилар.

Якшанба куни ёйинланган баёнотда чет эллик ҳарбийлар “Афғонистонни шармандаларча ва хўрланган ҳолда тарк этаётгани” таъкидланади.

Толиблар ва “Ал-Қоида” жанггариларига қарши амалиёт 2001 йилнинг 11 сентябр куни АҚШда амалга оширилган террорчилик хуружларидан бироз ўтиб бошланганди. Толиблар ўша пайтда “Ал-Қоида” ва унинг раҳбари Усама бин Ладинни қўллаб-қувватлашларини яширмагандилар.

Халқаро кучлар Афғонистонни 2014 йил охирида тарк этишга ҳозирланмоқдалар.

Бин Ладин 2011 йили Покистонда АҚШнинг махсус топшириқлар бажарадиган аскарлари томонидан амалга оширилган операция чоғида ўлдирилганди.
XS
SM
MD
LG