Линклар

11 октябрь куни Тошкентга ташриф буюрган футбол оламининг афсонавий шахси, УЕФА президенти Мишел Платини Бош вазир Шавкат Мирзиёев билан учрашди.

Ўзбек матбуотининг билдиришича, учрашув чоғида Мишел Платини Ўзбекситонда футбол ривожланишини юқори баҳолаган.

“Ўзбекистон терма жамоасининг айни пайтда жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кураш олиб бораётганини инобатга оладиган бўлсак, бу мамлакат ўз минтақасида футболи энг ривожланган мамлакатдир", - деб қайд этган УЕФА президенти.

Мишел Платини уч марта “Олтин тўп” билан мукофотланган жаҳондаги ягона футболчидир. У ўтган асрнинг 80 –йилларида жаҳоннинг янг яхши футболчиси унвонига сазовор бўлган.Платини 2007 йилда УЕФА президентлигига сайланган.
XS
SM
MD
LG