Линклар

logo-print

Британия АҚШ талаб қилган ҳакерни экстрадиция қилмади


Гери Маккиннон.

Гери Маккиннон.

Буюк Британия ҳукумати Пентагон компютер тизимини бузганликда айбланаётган ҳакерни АҚШга экстрадиция қилишдан бош тортди.

Сешанба куни мамлакат парламентида қилган чиқишида Британия Ички ишлар вазири Тереза Мей 46 ёшли ҳакер Гери Маккиннон АҚШга берилса, ўзини ўлдиришидан огоҳлантиргани ва шу сабаб уни АҚШга экстрадиция қилмаслик қарори қабул қилинганини айтди.

Гери Маккиннон АҚШ тарафидан талаб қилинган, бироқ Буюк Британия томонидан экстрадиция қилинмаган илк инсонга айланди.

Руҳий касалликка чалингани тасдиқланган Маккиннон АҚШ ҳукумати компютерларига кирганини тан олган, бироқ ҳукумат компютерларидан учар ликопчалар ҳақида маълумот излаганини айтган.
XS
SM
MD
LG