Линклар

logo-print
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2012 йил январ-сентябр ойларида мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиётига оид янги маълумотларни эълон қилди.

Статистика қўмитасига асосланиб маҳаллий ахборот агентликларининг хабар беришича, жорий йил 9 ойи давомида Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 8,2 фоизга ўсган.

Саноат соҳасида ишлаб чиқариши 7,2 фоизга, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 7,1 фоизга кўпайган.

Шунингдек, қурилиш ишлари ҳажми 9,8 фоизга , юклар ташиш 7,9 фоизга, йўловчилар ташиш 8,6 фоизга, пулли хизматлар 14,9 фоизга ошган.

Вазирлар маҳкамасининг яқинда бўлиб ўтган йиғилишида жорий йил тўққиз ойи давомида макроиқтисодиётга оид маълумотлар ҳам келтирилган.

Расмий маълумотларга кўра, 2012й ил 9 ойи давомида давлат бюджети ялпи маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,3 фоиз профицит билан бажарилган.

Инфляция даражаси тахмин қилинган параметрлардан ошмаган.
XS
SM
MD
LG