Линклар

АҚШнинг Флорида штатида бугун оқшом президентликка номзодлар – амалдаги давлат раҳбари Барак Обама ва республикачи Митт Ромни ўртасида учинчи дебат бўлиб ўтади.

Мазкур дебат ташқи сиёсат масалаларига бағишланиши айтилмоқда.

Таҳлилчилар тахминича, якуний бўлган бу дебат сайловолди пойгасига аввал ўтказилган ҳамда асосан иқтисодий ва ички сиёсий масалалар муҳокама қилинган икки дебатдан камроқ таъсир кўрсатади.

Кузатувчиларнинг эътироф этишларича, дастлабки дебатда Митт Ромнининг, иккинчисида эса Барак Обаманинг қўли баланд келган.

Сўнгги сўров натижаларига кўра, президентликка номзодлар ўртасидаги фарқ жуда кичик.

АҚШда президентлик сайловлари 6 ноябр куни бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG