Линклар

Покистоннинг Ҳайбар Пахтунхва вилоятидаги Новшера шаҳрида муқаддас зиёратгоҳ ташқарисида узоқдан бошқариладиган бомба портлади.

Ҳужум натижасида камида тўрт киши ўлди, 25 одам яраланди.

Террор ҳужужми кўплаб одам зиёратгоҳ атрофида қурбон хайитини нишонлаётган пайтда содир этилган.

Покистон полициясига кўра, бомба Кака Соҳиб зиёратгоҳи ташқарисига қўйилган велосипедга ўрнатилган бўлган.

Ҳужум учун масъулиятни ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олмади.
XS
SM
MD
LG