Линклар

logo-print
Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) душанба куни Тожикистонни жорий йилнинг декабр ойида аъзоликка қабул қилиши мумкинлиги ҳақида билдирди.

ЖСТга кўра, Тожикистон иш гуруҳи тарафидан тақдим этилган кириш ҳужжатлари “ташкилотнинг барча аъзолари” тарафидан маъқулланиши керак.

Якуний ечим ЖСТ Бош кенгашининг 11-12 декабрда ўтадиган йиғинида маълум бўлиши айтилмоқда.

Тожикистон ҳукумати 2001 йилдан бери ЖСТга аъзо бўлиш ниятини билдириб келади ва унинг учун мамлакатда қатор ислоҳотларни ўтказишга ваъда берган.

Агар ташкилот аъзолари маъқулласа, Тожикистон 2013 йили Жаҳон савдо ташкилотининг тўлақонли аъзосига айланади.
XS
SM
MD
LG