Линклар

Ўзбекистонлик ёш футболчилар ветнамлик тенгдошларини мағлуб қилди


Ўзбекистоннинг 19 ёшлилардан иборат терма жамоаси Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтаётган U-19 Осиё Чемпионати доирасида ветнамлик ёш футболчилар устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кечаги ўйиннинг ҳар иккала бўлимида ўзбекистонлик футболчилар рақиб дарвозасига иккитадан тўп киритишга муваффақ бўлдилар. Мазкур голларга Максимилиан Фомин (1), Игор Сергеев (2) ва Тимур Ҳакимовлар (1) муаллифлик қилишди.

Шу тариқа ўзбекистонлик ёш футболчилар Осиё Чемпионатидаги илк ўйинини йирик ғалаба билан якунлаб, ўз гуруҳида олдинга чиқиб олдилар.

Чемпионатнинг “С” гуруҳида тўп сураётган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 6 ноябр куни иорданиялик, 8 ноябр куни эса шимолий кореялик тенгдошларига қарши майдонга тушади. Агар бу ва бошқа учрашувлар ҳам кечагидек муваффақиятли якунланса, ўзбекистонлик футболчилар 2013 йили Туркияда бўлиб ўтажак Ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига йўлланма оладилар.
XS
SM
MD
LG