Линклар

Сурия Миллий кенгаши раислигига таниқли диссидент, насроний Жорж Сабра сайланди. У жума куни Қатар пойтахти Доҳада ўтган Сурия мухолифатчилари учрашувида мазкур лавозимга лойиқ деб топилди.

Сабра лавозимга сайланиши биланоқ, Сурия мухолифати президент Башар Асад режимига қарши курашиш учун қуролга мухтож экани ҳақида баёнот берди.

Аъзоларининг асосий қисми Суриядан ташқарида яшовчилардан ибороат бўлган Сурия миллий кенгаши сўнгги пайтда халқаро ҳамжамият, жумладан, АҚШ томонидан ҳаракатсизликда танқид қилиб келинаётган эди.
XS
SM
MD
LG