Линклар

logo-print
Украина Марказий сайлов комиссияси парламент сайловларининг якуний натижаларини чиқарди.

Унга кўра, 450 ўринли Верховная Радага 445 депутат сайланди. Улардан 185 нафари “Регионлар” партияси, 101 нафари мухолифатнинг “Баткившчина” блоки, 40 нафари “УДАР” партияси, 27 нафари миллатчиларнинг “Свобода” партияси ва 32 нафари Коммунистик партия вакилларидир. Шунингдек, бошқа партиялардан бўлган 7 киши ҳамда 43 нафар мустақил номзод ҳам депутатлик мандатини қўлга киритди.

Маълумотларга кўра, парламентга партия рўйхатлари бўйича 225 депутат, бир мандатли округлар бўйича эса 220 депутат сайланган.

Бешта бир мандатли округ бўйича Марказий сайлов комиссияси сайлов натижаларини аниқлай олмаган, шундан кейин ҳозирги Верховная Рада у жойларда қайта сайлов ўтказишни тавсия қилган.
XS
SM
MD
LG