Линклар

logo-print
Жорий йилнинг учинчи чорагида «Билайн» савдо белгисининг Ўзбекистондаги даромади 137 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 88 фоизга кўпроқ демакдир.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг ширкат матбуот хизмати тарқатган маълуотга таяниб хабар беришича, сўнгги уч ой ичида «Билайн» мижозлари 2 миллион 198 мингга кўпайган. Шундай қилиб, учинчи чорак якунида жами абонентлар сони 9 миллион 229 мингга етди.

Мижозлар сонининг кескин ортиши биринчи навбатда «МТС-Ўзбекистон» уяли алоқа ширкатининг ёпилиши билан боғлиқ.
XS
SM
MD
LG