Линклар

logo-print
Ўзбекистонлик Нодирбек Абдусатторов 8 ёшгача бўлган шахматчилар орасида жаҳон чемпионига айланди.

Мазкур чемпионат шу йилнинг 7 ноябридан 19 ноябригача Словениянинг Марибор шаҳрида ўтказилди.

Унда тошкентлик Нодирбек эҳтимолий 11 очкодан 10 очко жамғариб, тенгдошлари орасида биринчиликни қўлга киритди.

Абдусатторов ўтган йили етти ёшгача бўлган болалар орасида Ҳиндистон пойтахти Деҳлида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам ғолибликни қўлга киритганди.

Шахмат бўйича бу галги жаҳон чемпионатида Ўзбекистон шаънини 13 нафар ёш шахматчи ҳимоя қилди.

Халқаро шахмат федерацияси томонидан уюштирилган мазкур мусобақада бутун дунёдан жами 1,5 минг нафар иқтидорли ёш шахматчи иштирок этган.
XS
SM
MD
LG