Линклар

logo-print
Исроил ҳарбийлари Ғазо секторини душанба куни ҳам бомбардимон қилишда давом этди ва бу куни яна камида 23 фаластинлик нобуд бўлди.

Шу билан 14 ноябрдан бери ўлдирилган фаластинликлар сони 100 кишига етди.

ҲАМАС гуруҳи жанггариларининг бир неча кун давом этган ракета ҳужумлари Исроил ҳарбийларининг чоршанба куни Ғазога қарши амалиётлар бошлашига сабаб бўлганди.

Ўтган ҳафта Исроил ҳудудига отилган ракеталар портлашида уч исроиллик ҳалок бўлгани айтилган.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун душанба куни Мисрнинг Исроил ва Фаластин ўртасида ўт очишни тўхтатишга қаратилган ташаббусини қўллаш учун Қоҳирага етиб келди.

ҲАМАС раҳбари Холид Машъал отишмани тўхтатиш Исроилга боғлиқ экани, чунки “урушни айнан улар бошлаган”ини айтди.

Фаластин ҳудудини ўққа тутаётганига қарамасдан, Исроил низони тўхтатиш учун дипломатик музокараларни афзал кўришини билдирди.
XS
SM
MD
LG