Линклар

logo-print
Исроил ва ҲАМАС ўртасида ўт очишни тўхтатишга қаратилган чора-тардбирлар кучаймоқда.

Тинчлик ўрнатиш музокараларида иштирок этиш учун АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон сешанба куни Қуддус шаҳрига етиб келди.

“Низони кенгайишига йўл қўймаслик керак”лиги айтган Клинтон АҚШ Исроилнинг ўз-ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини қўллашини таъкидлади.

Давлат котиби Исроилга қарши уюштирилаётган ракета ҳужумларини тўхтатишга чақирди ва тинчликка эришиш учун минтақадаги барча томонлар билан, жумладан, Миср президенти Муҳаммад Мурсий билан музокаралар олиб боришини билдирди.

Клинтон билан ёнма-ён чиқиш қилган Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу низони дипломатик йўл билан ечилишига умид билдириб, Исроил ўзини ҳимоя қилиш учун чоралар кўрганини таъкидлади.

Исроил ҳарбийлари 14 ноябр куни ҳужум бошлаганидан бери камида 110 нафар фаластинлик, асосан, тинч аҳоли вакиллари, жумладан, 27 бола нобуд бўлган.

ҲАМАСнинг ракета ҳужумлари оқибатида уч нафар исроиллик ўлган.
XS
SM
MD
LG