Линклар

logo-print

Кэтрин Эштон Марказий Осиёга сафар қилмоқда


Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича олий вакили Кэтрин Эштон бугун Қирғизистон пойтахтида Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари билан учрашади.

Европа Иттифоқининг минтақа мамлакатлари билан муносабатларига бағишланган бу анжумандан кейин Эштон хонимнинг Тошкентга йўл олиши кутилмоқда.

Ташриф чоғида Кэтрин Эштон мамлакат президенти Ислом Каримов ва ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов билан учрашиб, икки томонлама алоқалар юзасидан музокаралар ўтказади.

Ўзбекистонга сафари арафасида Ҳюман райтс уотч халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Кэтрин Эштонга мурожаат қилиб, уни расмий Тошкентдан мамлакат қамоқхоналаридаги сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини талаб этишга чақирган.
XS
SM
MD
LG