Линклар

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили истеъфога чиқади


АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман.

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман.

АҚШнинг Афғонистон ва Покистон бўйича махсус вакили Марк Гроссман 14 декабр куни истеъфога кетади.

Унинг матбуот химзати Гроссман сиёсатдан кетиш ниятида эканини маълум қилди. Гроссман матбуот котиби шунингдек, АҚШ Давлат котиби Ҳиллари Клинтон махсус вакилга Афғонистонни қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни амалга тадбиқ қилгани учун миннатдорчилик билдирганини қўшимча қилди.

2011 йил февралида бу лавозимга тайинланган Гроссман ўз фаолияти давомида минтақага кўплаб сафарларни уюштирди ва Покистонни Афғонистонга транзит йўлини очишга кўндиришда катта ҳисса қўшгани айтилади.
XS
SM
MD
LG