Линклар

logo-print
Қашқадарё вилояти Миллий хавфсизлик бошқармаси ходимлари томонидан Қарши шаҳар бозори ҳудудида наркодилер 50 килограмм гиёҳванд модда билан қўлга олинди.

Марказий Осиё янгиликлар хизматининг МХХ матбуот марказига таяниб хабар беришича,заҳри қотил Самарқанд вилоятида яшовчи фуқарога тегишли «УАЗ» автомобилини текшириш чоғида топилди.

Пиёз билан тўлдирилган қоплар тагидаги газ баллони ичига яширилган гиёҳванд модданинг 29 кг 650 грамми опий хомашёси, 22 килоси героин эканлиги аниқланди. Наркодилер буларни Тожикистондан Россияга етказмоқчи бўлганини эътироф этди. Тожикистон фуқаролари бунинг эвазига унга 40 минг доллар ваъда қилишган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.
XS
SM
MD
LG