Линклар

АҚШ сенати Афғонистондаги қўшинларни олиб чиқиш жараёнини тезлаштирмоқчи.


АҚШ Сенати Америка қўшинларини Афғонистондан олиб чиқишни тезлаштириш қарорини маъқуллади.

Пайшанба куни сенатда овозга қўйилган масалани 62 сенатор маъқуллади, 33 сенатор унга қарши чиқди. Миллий мудофаа қонунига киритлган, лекин бажарилиши мажбурий бўлмаган тузатиш қўшинларни олиб чиқиш жараёнини тезлатишга қаратилган.

Таҳлилчиларга кўра, мазкур қарор 66 минг қўшини олиб чиқиш масаласи бўйича баҳслашаётган президент Барак Обама ва ҳарбийларга аниқ мужда юборади.

Қонунга тузатиш киритиш ташаббускори сенатор Жефф Маркли ўз ғоясини изоҳлар экан, Ал-Қойда дунёнинг бошқа минтақаларида кучайгани ва Афғонистонда мамлакатни қайта қуриш уринишлари муваффақиятсизликка учраётганини таъкидлади.

АҚШ Мудофаа вазири Леон Панетта, пайшанба куни қилган чиқишида, Қўшма Штатлар Афғонистонда Ал-Қойда тармоғи фаолияти бартараф қилинмагани боис у ерда жанговар ҳаракатлар тугаганидан кейин ҳам мамлакатда қўшинларини сақлаб қолиши лозим бўлади, дея таъкидлаган эди.

АҚШ ҳукумати Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатларни 2014 йилгача якунлаб, у ердан қўшинларни олиб чиқишни режалаштирган.
XS
SM
MD
LG