Линклар

Россиянинг Твер вилоятида жума ва шанба кунлари 40 сантиметр қалинликда қор ёққани оқибатида федерал автомобил йўлида минглаб машина тиқилиб, қатнов тўхтаб қолгани хабар қилинди.

Гувоҳларга асосланиб Интерфакс ахборот агентлигининг билдиришича, Твер вилоятидаги М-10 рақамли “Россия” автомобил йўлида автомобиллар тўхтаб қолган йўл участкасининг узунлиги 200 километрни ташкил этади.

Бу маълумотни инкор қилган Россия Давлатавтоинспекцияси машиналар тўхтаб қолган участка 55 километрдан ошмаслиги ва ҳозир бу масофа қисқариб бораётганини билдирди.

Хабарларга кўра, кўпчилик йўл очилишини уч кундан бери кутмоқда.

Тверда кўнгиллилар йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва йўловчилар учун озиқ-овқат ва ичимлик суви йиғишга киришган.

Ҳукумат совуқда қолганлар учун иссиқ овқат тарқатиш ва исиниш жойларини ташкил қилган.

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги М-10 автомобил йўлида муаммо бир неча соатдан кейин ҳал этилишини билдирган.

Айни пайтда, Москва ва Санкт Петербург шаҳарлари ўртасида автобус қатнови бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG