Линклар

Россия президенти Туркияга сафарини бошлади


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин Туркия ҳукумати билан Сурия можароси ва Россия-Туркия ҳамкорлик алоқаларини муҳокама қилиш учун душанба куни Истанбулга сафарини бошлади.

Путиннинг Туркия-Россия ўртасида тузилган Олий даражали ҳамкорлик кенгаши йиғилишига ҳамраислик қилиши ва Бош вазир Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан музокара ўтказиши кутилмоқда.

Туркия-Россия муносабатлари Сурия можароси боис таранглашган. Туркия Россиянинг иттифоқчиси саналган Сурия Президенти Башар Ал-Ассадни очиқдан-очиқ ҳокимиятдан ағдаришга чақирган.

Россия эса Суриядаги бўҳронни ҳал этишда хориж давлатлари аралашувига қарши чиқиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG