Линклар

Миср президенти Муҳаммад Мурсий янги конституция юзасидан 15 декбарда ўтказилиши режаланган референдумини бошқа кунга қолдиришга тайёр эканлигини билдирди. Лекин бунинг учун Мурсий референдум ўтказиш қарори 15 декбаргача судда муҳокама қилинишига кафолот берилишини талаб қилди.

Миср мухолифати янги конституция лойиҳасига ва референдумга қарши чиқмоқда. Икки ҳафтадан бери давом этаётган намойишларда янги конституция фуқаролар ҳуқуқини ҳимоя қилиш учун тўлақонли кўринишга эга эмаслиги таъкидланмоқда. Мухолифатчилар, шунингдек, Муҳаммад Мурсий ўз ваколатларини кенгайтирганига ҳам норозилик билдирмоқда.

Жума куни ўтган намойишга 10 минг одам йиғилди. Уларнинг бир қисми полиция тўсиғини ёриб ўтиб, президент саройини қўриқлаётган танклар устига чиқиб олди ва Мурсий истеъфоси талаб қилинган шиорларни айтди. Ҳозирча полиция ва ҳарбийлар воқеаларга бетараф муносабатда бўлмоқда.
XS
SM
MD
LG