Линклар

logo-print

Афғонистон, Покистон ва Туркия раҳбарлари Анқарада музокара бошлади


Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай ва Покистон Президенти Осиф Али Зардорий Туркия пойтахти Анқарада Туркия Президенти Абдулла Гул билан учрашмоқда.

Икки кунлик музокара чоғида иқтисодий ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликка оид масалалар муҳокама этилиши режаланган.

Учрашувда ўтган ҳафта Афғонистон разведка хизмати бошлиғи Асадулло Ҳолидга қарши Кобулда амалга оширилган худкуш ҳужуми муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Шанба куни Кобулда чиқиш қилган Афғонистон президенти ҳужум Покистоннинг Кветта шаҳридан туриб режалаштирилгани ҳақида баёнот берди.

Карзай Покистон ҳукуматини бевосита айбламаган бўлсада, воқеага “катта одамлар аралашгани”га ишора қилди.

Покистон ҳукумати эса воқеага ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлаб, текширув олиб боришда ёрдам беришга тайёрлигини билдирган.
XS
SM
MD
LG