Линклар

Қирғизистонда 2011-2012 йил қиш мавсумида совуқдан музлаб ўлган уй –жойсиз одамлар сони 64 кишини ташкил этди. Бу ҳақда Қирғизистон Ижтимоий ҳимоя жамғармаси хабар берди.

12 декбардан 13 декабрга ўтар кечаси биргина Ўш шаҳрида уй-жойсиз тўрт одам совуқдан музлаб ўлган.

Бишкек ва Чуй вилоятидаги дайдиларга ётоқ бериш марказларида жой қолмагани учун, ҳукумат томонидан уй-жойсиз одамларга пойтахт атрофидаги қишлоқларда жойлашган ногиронлар ва қариялар уйларидан қўшимча жойлар ажратиб берилган.

Айни пайтда Қирғизистонда тўққизта дайдиларга вақтинча ётоқ бериш марказлари фаолият юритмоқда.
XS
SM
MD
LG