Линклар

logo-print
АҚШ полицияси Коннектикут штати Нютаун шаҳридаги бошланғич мактабда жума куни уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар исмларини очиқлади.

Ҳалок бўлган 26 кишидан 20 нафари олти ёшдан етти ёшгача бўлган болалар экани айтилмоқда. Қолган олти киши катта ёшдаги аёллар бўлган.

Полицияга кўра, қотил ҳужум қурбонларининг ҳар бирига камида уч мартадан ўқ узган.

Қотилликни содир этган 20 яшар Адам Ланза отишмадан сўнг ўзини ўзи ўлдиргани айтилмоқда.

Полиция қотиллик мотивларини аниқлашда ёрдам берувчи мухим далилларни қўлга киритганини билдирди.

АҚШ президенти Барак Обама 26 киши ўлимига сабаб бўлган отишма муносабати билан мамлакатда тўрт кунлик мотам эълон қилди.
XS
SM
MD
LG