Линклар

Афғонистон расмийлари, Толибон ҳаракати ва бошқа афғон фракциялари вакиллари шу ҳафтада Франция пойтахти Париж яқинида учрашиб Афғонистон келажагини муҳокама қилади.

Франция Ташқи ишлар вазири Лорен Фабиусга кўра, Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай учрашув ўтказилишини маъқуллаган.

Қароргоҳи Парижда жойлашган Стратегик тадққиқотлар жамғармаси томонидан ташкиллаштирилаётган учрашув чоршанба куни бошланади.

Мазкур Жамғарма шу пайтгача Афғонистондаги фракциялар ўртасида иккита анжуман уюштирган.

Чоршанба кунги учрашувда илк бор Толибон ҳаракати вакиллари, Афғонистон Олий тинчлик кенгаши ва йиллар давомида толибларга қарши урушган Шимолий альянснинг нуфузли вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, Толибон матбуот котиби учрашувда фақат маъруза қилиниши, аммо музокаралар ўтказилмаслигини айтган.
XS
SM
MD
LG