Линклар

Путин "антимагнитский қонуни"ни имзолаш ниятида эканини билдирди


Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин.

Россия Президенти Владимир Путин АҚШ фуқароларининг россиялик етимларни асраб олишини тақиқловчи қонунни имзолаш “ниятида” эканини билдирди.

Пайшанба куни қилган чиқишида Путин парламент маъқуллаган қонун матнини ўрганиб чиқиши лозимлигини, бироқ “уни имзолмаслик учун сабаб кўрмаяпман”, дея таъкидлади.

Россия парламенти мазкур қонунни АҚШнинг 2009 йилда қамоқда қийноқлардан вафот этган Сергей Магнитский ўлимига алоқадор ва инсон ҳуқуқлари бузилиши учун масъул бўлган Россия расмийларининг АҚШга киришини ман қилувчи қонунига жавобан қабул қилди.

Америкаликларга етимларни асраб олишни тақиқловчи қонун АҚШ-Россия муносабатларини таранглаштирди ва инсон ҳуқуқлари фаоллари томонидан россиялик етимларни қурбонликка келтириш, дея талқин қилиниб, қораланди.

Ўтган ҳафта Давлат думаси томонидан қабул қилинган қонун лойиҳаси чоршанба куни Федерация кенгаши тарафидан ҳам бир овоздан маъқулланди.
XS
SM
MD
LG