Линклар

logo-print
Тошкентнинг “Бунёдкор” ва Москванинг “Спартак” футбол жамоалари ўртасида ўтган ўртоқлик учрашувида 1:2 ҳисоби билан москваликлар қўли баланд келди.

31 январ куни Бирлашган Араб Амирликларида ўтган ўйинда “қарлидғочлар” бош мураббийи Миржалол Қосимов асосан ёш футболчиларни синаб кўрди.

Учрашувдаги ҳисоб 30-дақиқада “Спартак” ўйинчиси Артём Дзюба тарафидан очилди. 60-дақиқада еса ҳужумчи Владимир Обухов ҳисобни 0:2 га етказди.

Ўйин 83-дақиқасида “Бунёдкор” ўйинчилари пеналтидан фойдалана олишмади. Бироқ орадан бир дақиқа ўтиб Луфулла Тўраев чиройли тарзда “Спартак” дарвозасини ишғол қилди.

1:2 ҳисоби ўйин сўнггигача ўзгармади.

""Бунёдкор" сафида тўп тепишган кўплаб ёшлар учун ушбу ўйин жуда муҳим аҳамиятга эга бўлди”, деб ёзади "қалдирғочлар" расмий веб-саҳифаси.
XS
SM
MD
LG