Линклар

logo-print
Ўзбекистонда давлатга қарашли “Ўзбекенерго” акциядорлик ширкати ва Хитойнинг “Suntech Power Holdings” компанияси “Навоий” индустриал-иқтисодий зона ҳудудида ҳамкорликда қуёш батареяларини ишлаб чиқариш бўйича меморандум имзолашди.

10 миллион АҚШ долларига тенг сармоя жалб қилиниши айтилаётган лойиҳа 2015 йилда ишга тушиши режалаштирилмоқда.

Ўтган йилнинг феврал ойида Тошкентда Осиё тараққиёт банкининг (ОТБ) 2,25 миллиард АҚШ долларлик лойиҳаси доирасида қуёш энергияси халқаро институти очилган эди.

"Ўзбекенерго" акциядорлик ширкати ОТБ кўмагида Ўзбекистондаги илк қуёш электр станциясини қуришни ҳам режалаштирган.

Станциянинг йилига 110 миллион кВт соат электр энергияси ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиши айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG