Линклар

logo-print
Ислом тараққиёт банкининг (ИТБ) ижрочи директорлар кенгаши Ўзбекистонга 36 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратишни маъқуллади.

Бу маблағ Тошкент шаҳрининг ташқи ёритиш тизимини яхшилаш лойиҳасини амалга оширишга сарфланиши режаланган.

Ўзбекистон 56 давлат аъзо бўлган Ислом тараққиёт банкига 2003 йилда аъзо бўлган.

CA-NEWS ахборот агентлигига кўра, ўтган давр мобайнида банк Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш, маориф, ирригация ва мелиорация, энергетика, сув таъминоти ва бошқа соҳаларида 15та лойиҳани амалга ошириш учун 463,8 миллион доллар ажратган.
XS
SM
MD
LG