Линклар

Ўзбекистон ва Қирғизистон Сўх эксклави чегараларини аниқлаш бўйича икки махсус комиссия тузди. Мазкур комиссиялар Сўхнинг 136 километр келадиган чегараларини аниқлаш ишини 2015 йилгача якунлашлари лозим.

“Российская газета”нинг Боткен вилояти бош меъмори Садирбек Бўзов сўзларига таянган ҳолда хабар қилишича, шу кунгача Сўх чегарасининг 10 километри бўйичагина ўзаро келишувга эришилган, бироқ икки давлат мутахассислари қарийб ҳар куни бунинг устида ишламоқдалар.

Бўзовга кўра, Сўх чегарасини аниқлаш бўйича ишларга Қирғизистон бюджетидан қарийб икки миллион доллар маблағ ажратилган ва бу ишларни 2015 йилгача якунлаш кўзда тутилган.

“Бироқ агар Ўзбекистон билан музокаралар ҳозиргидек силлиқ кечадиган бўлса, делимитация ва демаркация бўйича баҳсли масалаларни 2013 йил декабригача ҳал қилиш мумкин бўлади”, - деди Боткен вилояти бош меъмори.

Қирғиз расмийсига кўра, чегараларни аниқлаш бўйича иш якунига етгач, Сўх атрофи тиканли сим билан ўралади ва у ерга киришда янги назорат-ўтказиш пункти ўрнатилади.

Умумий майдони 352 квадрат километр келадиган Сўх эксклави ҳудудида қарийб 60 минг одам яшайди.

Шу йил январ ойи бошида қирғиз чегарачилари ва сўхликлар ўртасида юзага келган можаро эксклав чегаралари делимитацияси ва демаркацияси бўйича ишларнинг жадаллашишига сабаб бўлган.
XS
SM
MD
LG