Линклар

logo-print

Ироқда 5 полициячи портлаш қурбони бўлди


Ироқ шимолида худкуш шахс машинага ўрнатилган бомбани портлатиши оқибатида 5 полиция зобити ҳалок бўлди.

Маҳаллий расмийларга таяниб тарқатилган хабарларга кўра, портловчи моддалар ортилган машина душанба куни Мосул шаҳри полиция постларидан бири ёнида портлаган.

Портлашдан камида яна камида 8 киши яралангани хабар қилинди.

Воқеа учун масъулиятни ҳозирча ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

Бироқ маҳаллий маъмурлар йил бошидан бери сунний исёнчиларнинг шиалар етакчилик қиладиган ҳукуматга қарши ҳаракатлари кучайганига эътиблр қаратмоқда.
XS
SM
MD
LG