Линклар

Россия Магнитский ҳамкорини Газпром акцияларини ноқонуний сотиб олганликда айблади


Hermitage Capital жамғармаси асосчиси Уильям Браудер.

Hermitage Capital жамғармаси асосчиси Уильям Браудер.

Россия ҳукумати марҳум адвокат Сергей Магнитскийнинг собиқ иш берувчиси АҚШлик Уильям Браудерга нисбатан янги айбловлар эълон қилишга тайёргарлик кўрмоқда.

5 март куни Россия Ички ишлар вазирлиги Hermitage Capital жамғармаси асосчиси Браудер давлатга қарашли Газпром ширкатининг уч миллиард долларлик акцияларини ноқонуний равишда сотиб олганликда айбланаётганини билдирди.

Браудер Магнитский ўлимида айбдор шахслар жавобгарликка тортилиши талаби билан кампания бошлаган.

Россия расмийларини коррупцияда айблаши ортидан ҳибсга олинган Сергей Магнитский 2009 йилда қамоқда вафот этган.

4 март куни Россия суди марҳум Магнитскийга қарши солиқ тўлашдан бош тортганлик айби бўйича суд жараёни 11 март куни бошланишини эълон қилди.

Магнитский билан бирга Браудер ҳам сиртдан суд қилинади.
XS
SM
MD
LG