Линклар

logo-print

Большой театр бадиий раҳбарига ҳужум қилган солист ҳибсга олинди


Павел Дмитриченко Большой театри бадиий раҳбари Сергей Филинга қарши ҳужум уюштириш истагида бўлганига иқрор бўлди.

Павел Дмитриченко Большой театри бадиий раҳбари Сергей Филинга қарши ҳужум уюштириш истагида бўлганига иқрор бўлди.

Россия суди Большой театр солистини мазкур театр бадиий раҳбарига ҳужум қилганлик айби билан ҳибсга олиш тўғрисида ҳукм чиқарди.

Москванинг Таганский тумн судига олиб келинган Павел Дмитриченко Большой театри бадиий раҳбари Сергей Филинга қарши ҳужум уюштириш истагида бўлганига иқрор бўлди, лекин унинг юзига кислота сепиш нияти бўлмаганини таъкидлади.

Дмитриченко ҳужумнинг бевосита иштирокчиси Юрий Заруцкий билан ҳужумни бирга режлаштирганлигини ҳам тан олиб, Филинга жисмоний зарар етказиш ниятлари бўлмаганини иддао қилди.

Терговчиларга кўра, Дмитричекно Большой бадиий раҳбари унинг қаллиғига етакчи ролларни бермаётгани боис унга хусумати бўлган.

17 январ куни ўз уйи олдида ҳужумга учраган Сергей Филин юзига кислота сепилгани натижасида бир неча марта операция қилинди.
XS
SM
MD
LG