Линклар

Шошилинч хабар
02 май 2024, Тошкент вақти: 03:04

"Zeit Online" хоналаридан бирига ўзбек журналисти номи берилди


Галима Бухорбоева ўзининг номи берилган "Zeit Online" нашри хонаси ёнида
Галима Бухорбоева ўзининг номи берилган "Zeit Online" нашри хонаси ёнида

Германиянинг обрўли нашрларидан бири "Zeit Online" нашри ўзининг янги офисидаги хоналардан бирига муҳожиратдаги ўзбекистонлик журналист Галима Бухорбоева номини берди.



Берлиндаги Потсдам майдонида жойлашган "Zeit Online" нашрининг янги офисидаги учта хона ўзбекистонлик, тунислик ва мексикалик журналистлар номлари билан аталадиган бўлди.

Хоналарнинг бири ўзбекистонлик журналист, Uznews.net бош муҳаррири Галима Бухорбоева шарафига номланди.

Германиядаги нашр таъқиб, босим ва таҳдидларга қарамай журналистик фаолиятини давом эттираётган таниқли ва обрўли журналистларни ана тарзда шарафлашга қарор қилинганини билдирди.

"Замонавий услубда жиҳозланган бу хоналар "Zeit" журналистларига дунёда журналистика тақиқ остида ёки ўта хатарли бўлган мамлакатлар борлигини эслатиб туриши лозим", дейилади "Zeit Online" баёнотида.

39 яшар Галима Бухорбоева 2005 йилдан буён қувғинда фаолият қилиб келади. У Ўзбекистонни қарийб саккиз йил аввал, Андижондаги қўзғолоннинг ҳукумат қўшинлари томонидан қонли бостирилишини ёритганидан сўнг тарк этишга мажбур бўлганди.

2006 йилда Бухорбоева, Ўзбекистонда тўсиққа учраган Uznews.net сайти фаолиятини тиклашга маваффақ бўлди. Журналист Озодлик билан суҳбатда немис нашрининг қарорига бундай муносабат билдирди.

- "Zeit" хонадаридан бирига менинг номим берилганидан хурсанд бўлдим. Ҳозир ўзбек мустақил журналистикаси жуда қаттиқ қийнчиликларни бошдан кечираётган бир пайтда бу чиндан ҳам қувонарли хабар. Биз ҳозир ўта мураккаб вазиятларда ишлашга мажбурмиз. Тўғриси мен ҳам "Zeit" журналистлари каба замонавий, шинам хоналарда ишлашни орзу қиламан,- деди Галима Бухорбоева Озодлик мухбири билан суҳбатда.

Бухорбоева "Zeit Online" таҳририятидаги хоналардан бирини унинг номи билан аташни таклиф қилган "Чегара билмас мухбирлар" ташкилотига ҳам миннатдорчилик билдирди.

"Die Zeit" ҳафтада бир марта ярим миллион нусхада босиладиган Германиядаги йирик нашрлардан биридир.

Оммабоплиги жиҳатдан Германияда "Der Spiegel" журналидан кейин иккинчи ўринда турадиган "Zeit Online" нашри вебсайтига ҳар ойда 32 миллион одам кириши айтилади.
XS
SM
MD
LG