Линклар

АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг Афғонистонга қилган икки кунлик ташрифи ўз ниҳоясига етди.

Ташрифи давомида Давлат котиби Афғонистон президенти Ҳамид Карзай билан учрашиб, мамлакатда хавфсизликни таъминлашга оид масалаларни муҳокама қилди.

У, шунингдек, Афғонистондаги нодавлат ташкилотлар вакиллари, жумладан, афғонистонлик тадбиркор аёллар билан ҳам учрашди.

Сешанба куни АҚШ элчихонасида бўлган учрашувда тадбиркор аёллар 2014 йил охирига қадар АҚШ қўшинларини Афғонистондан олиб чиқилгач, мамлакатда хавфсизлик қандай таъминланишига оид хавотирларни билдирдилар.

Керри Кобулдаги Америка университетининг аёл талабалари билан ҳам алоҳида учрашди.
XS
SM
MD
LG