Линклар

logo-print
Ўзбекистонда инвестиция дастури доирасида 2013 йилнинг январ-март ойларида фойдаланишга топширилиши керак бўлган объекталарнинг бирортаси ўз вақтида ишга туширилмади.

Uzmetronom сайтининг 29 март куни хабар беришича, инвестиция дастурини амалга ошириш муддатлари ҳам ўзгартирилган, айрим лойиҳалар эса мутлақо бекор қилиниши мумкин. Масалан, “Ўзбекнефтегаз”нинг Фарғона нефтни қайта ишлаш заводидаги тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳаси бош пудртачини танлаш юзасидан тендерларда бирон-бир ширкат иштирок этишни истамаётгани учун икки йилдан бери амалга ошмаяпти.

“Бунинг асосий сабаби сармояларнинг бир неча маротаба озайиб кетганидадир. Иқтисодчилар капиталнинг эркин ҳаракатланиши имконияти йўқлиги, сармоядорларнинг эртанги кунга ишонмаслиги мана шундай вазиятни юзага келтирди деб ҳисоблайдилар”, деб ёзади Uzmetronom.
XS
SM
MD
LG