Линклар

Покистон Олий суди Мушарраф ишини кўриб чиқади


Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф.

Покистон Олий суди Покистон собиқ президенти Парвез Мушарраф давлатга хиёнатда айбланган аризани кўриб чиқишга розилик билдирди.

Суд тингловлари душанба куни бошланади. Судга маҳаллий юристлар гуруҳи даъво аризаси киритган.

Аризада айтилишича, Покистонни бошқариш давомида Мушарраф икки марта мамлакат Конституцияси талабларини бузган. Биринчи марта 1999 йилда Мушаррафни ҳокимиятга олиб келган ҳарбий давлат тўнтаришидан сўнг Конституция кучи тўхтатиб қўйилган. 2007 йилда эса у Бош қонунга зид равишда Покистонда ҳарбий ҳолат эълон қилган.

24 март куни Мушарраф ихтиёрий сургундан сўнг Покистонга қайтган эди. У тўрт йил хориж мамлакатларида яшаган.Мушарраф покистонда коррупцион жиноятларда ва собиқ Бош вазир Беназир Бхутто ўлимига алоқдорликда айбланиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG