Линклар

logo-print

Исроил вазири Туркия воситачилиги учун шароит етилмаганини билдирди


Исроил адлия вазири Ципи Ливни.

Исроил адлия вазири Ципи Ливни.

Исроил адлия вазири Ципи Ливни Туркия ҳозирнинг ўзида исроилликлар ва фаластинликлар ўртасида ўзаро мулоқотни йўлга қўйишда воситачи бўлолмайди, деган фикрда.

- Бу ғоя қизиқарли, аммо уни амалга ошириш учун вақт керак бўлади, - деди яқиндагина фаластинликлар билан алоқаларни тиклаш ишига масъул этиб тайинланган Ливни.

Исроил вазирининг бу мулоҳазаси АҚШ Давлат котиби Жон Керри баёнотига жавоб ўлароқ янгради.

Кеча Истанбулда сўзлаган Жон Керри Туркия Яқин Шарқда тинчлик қарор топишида катта рол ўйнаши мумкинлигини қайд этганди.

Европа, Осиё ва Яқин Шарқ мамлакатлари бўйлаб сафар қилаётган АҚШ Давлат котиби якшанба оқшомида Рамаллоҳда Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан музокаралар олиб борган. Бу уларнинг сўнгги ой ичидаги учинчи учрашувидир.
XS
SM
MD
LG