Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:37

Ростовда 4 яшар қизчани зўрлаганликда айбланаётган шахс қўлга олинди


Ростов-Донда 4 яшар ўзбекистонлик қизчани зўрлаганликда айбланиб, 30 ёшли тожикистонлик қўлга олинди. Миллати ўзбек экани айтилаётган айбланувчи маст ҳолатда қизчани конфетлар билан алдаб олиб кетгани ва ўз айбига иқрор бўлгани хабар қилинди.


"Жиноятчи тожикистонлик ўзбек экан"

Шу йилнинг 3 апрел куни Ростов-Доннинг дала ҳовли ва боғдорчилик хўжаликларидан бирида жуда оғир аҳволда бўлган 4 ёшли ўзбекистонлик Мафтуна исмли қизча топилди.

Зўрланиб ва калтакланиб кетилган норасида шу ердаги ахлатхонага нимжон ҳолатда ташлаб кетилибди, дейди ҳодиса тафсилотларини гапириб берган Ростов вилояти бўйича Тергов қўмитаси Бош бошқармаси матбуот котиби Галина Галалаева.

- Айбланувчи қизча яшаган жойга яқин маҳаллада яшаб келган, бир неча маротаба уни кўрган ва у билан гаплашган. Жиноят содир этилган кун у қизча яшайдиган уй ёнидан ўтиб кетаётиб, уни ёнига чақирган ва ўзи билан олиб кетган. Шундан кейин у қизалоқни боғдорчилик хўжалиги ҳудудига олиб бориб, ўз жиноятини содир этган,- дейди Тергов қўмитаси расмийси Галина Галалаева.

Терговчилардан олинган маълумотга кўра, полиция ходимлари қизчадан жиноятчининг ташқи қиёфасини суриштириб, у шу атрофда яшайдиган мардикор фуқарога ўхшаб кетишини тахмин қилишган.

Катта шов-шувга сабаб бўлган бу ҳодиса ортидан маҳаллий ва марказий оммавий ахборот воситаларида жиноятни содир этган 30 ёшли Ўзбекистон фуқароси Оқсой шоссеси йўналишидаги автобус бекатида Ворошилов тумани полиция ходимлари томонидан ҳибс этилгани хабар қилинди.

Ростов-Дон шаҳрининг 1-сонли порлиция бўлимида қолаётган бу шахс ўз айбига иқрор бўлган.

Бироқ, 4 яшар қизчани зўрлаганликда айбланаётган шахсни қидиришда бевосита иштирок этган “Азиз” Ўзбеклар миллий-маданий маркази раҳбари Қиёмхон Бобоев Озодлик билан суҳбатда жиноятчи аслида Тожикистон фуқароси, лекин миллати ҳақиқатан ўзбек экани аниқланганини айтади.

- Уни ҳамма деярли қидирди. Мен ҳам кўпчиликни йиғдим, волонтер ўзбек-руслар йиғилди. Ўша куни қўлимизга уни паспортини олганимиз уни ушлашни тезлаштирди. Одамлар уни танишни бошлади. Биз тушликдан кейин аллақачон унинг маълумотларини ҳамма жойга тарқатиб чиқдик. “Ашан” магазинида ишлайдиган ўзбек қизлар уни ўша ерда пайдо бўлганида таниб қолибди. Ана шулар қўнғироқ қилганидан кейин, “Ашан” бекатида қўлга олинди. Мен уни қилганларини эшитиб шок ҳолатида эдим. У барча жиноятни бўйнига олди, “менга адвокат берасизлар, ўз хоҳишимга биноан таслим бўлганимни расмийлаштирасан”, деб тоза рус тилида сурбетларча шарт қўйиб ўтирибди. Шундай қутурган одамлар бутун миллатга иснод келтиряпти, дейди “ростовлик педофилни” ўшлашда бевосита иштирок этган маҳаллий ўзбеклар жамияти раиси Қиёмхон ака Бобоев.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:05:55 0:00
Бевосита линк

Полиция ходимлари айбланувчини топишда унинг собиқ хотини ёрдам берганини маълум қилишди.

Ҳуқуқ-тартибот органларидан олинган маълумотга кўра, ҳибсга оилнган Тожикистоннинг Исфара шаҳрида 1982 йилда туғилган Жўраев Илҳом исмли шахсдир.

"Қизчанинг аҳволи бирмунча яхшиланган"

Ростов ўзбеклари жамияти раҳбари сўзларига кўра, Мафтуна исмли 4 яшар жабрланган қизчанинг аҳволи бирмунча дуруст, врачлар уни ҳатто сўроқ қилишга рухсат берган. Мафтуна жиноятни айнан ҳибсга олинган тожикистонлик қилгани тўғрисида кўрсатма берган.

Маълум бўлишича, Мафтуна асли Бухородан, онаси бир ўзи уни тарбиялаб келмоқда. Ўша куни Мадина қизчасини тоғаси қарамоғида қолдириб ишга кетган. Кўчага иккита дугонаси билан ўйнагани чиққанидан бироз вақт ўтиб, Мафтуна йўқолиб қолган.

Илҳом Жўраев
Илҳом Жўраев
Полиция ходимлари томонидан Life News нашрига тақдим қилинган видеолавҳада Жўраев жиноят жойида олиб борилаётган амалиёт давомида қизча аввалига қаршилик кўрсатишга уринганини гапирмоқда.

- Аввалига қўлидан олсам мен билан боришга қаршилик кўрсатди,- дейди ўша куни ўта маст ҳолатда экани ва нима қилаётганини англамаганини гапирган Илҳом Жўраев.

Жиноятчи қизча билан маҳаллий дўконга кириб бир ҳовуч конфет олиб берган. Зўрлаб бўлганидан кейин, жиноятчи қизчани қаттиқ калтаклаган. Оғир руҳий ҳолатда, жароҳат олган ва йиғлаётган қизчани уни тоғаси топган.

Жўраев Илҳом Россия Федерацияси Жиноят Кодексининг 132 моддаси 4 қисми, яъни зўрлаш асосида жиноий жавобгарликка тортилди. Тергов ишлари давом этмоқда.

Қиёмхон Бобоев айрим миллатчи гуруҳлар бу ҳодисани ўз манфаатлари йўлида ишлатишга ва “яна бир ўзбек мигрант россиялик 4 яшар қизчани зўрлади” қабилида миш-мишларни тарқатаётганидан норози экани, жиноятчининг аслида миллати бўлмаслигини айтди.

Озодлик ўтган ой охирларида Татаристоннинг Набережние Челни шаҳрида 8 яшар Василиса Галицинани ўлдирганликда гумонланиб, қўлга олинган яна бир Ўзбекистон фуқароси - Фаррух Тошбоевга якуний айблов эълон қилингани ҳақида хабар берган эди.

Агар суд Фаррух Тошбоевни айбдор деб топса, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин.
XS
SM
MD
LG