Линклар

logo-print
Туркия ҳукумат қўшинлари курд исёнчиларининг мамлакатни тарк этишларига ҳалақит бермайди ва уларга ҳужум қилмайди. Бу ҳақда Туркия Бош вазири ўринбосари Бюлент Ариндж жума куни телеканаллардан бирида қилган чиқиши чоғида билдирди.

Курдистон ишчи партияси пайшанба куни 8 майгача Туркиядан Ироқдаги курдалар яшовчи ҳудудларга чекинишини билдирган эди. Партия лидери Абдулла Ўджалон турк ҳукуматини чекинаётган исёнчиларга ҳужум қилмаслик ҳақида огоҳлантирган. Ўджалонга кўра, агар исёнчилар ҳужумга учраса Туркия ҳукумати билан эришилган сулҳ битими ўз кучини йўқотиши мумкин.

Туркия расмийлари март ойида Курдистон ишчи партиясининг қамоқда сақланаётган лидери Абдулла Ўджалон билан музокаралар ўтказиб, сулҳга эришган эди.

Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси 1984 йилдан бери Туркиянинг курдалар кўпчиликни ташкил қиладиган жануби-шарқий ҳудудларида қуролли қаршилик кўрастиб келади. Ҳукумат кучлари ва курд исёнчилари ўртасидаги тўқнашувларда шу кунгача 40 мингга яқин одам ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG