Линклар

logo-print

Қирғизистонда ҳалок бўлган америкалик учувчилар жасадлари Бишкекда экспертиза қилинади


АҚШ томони Бишкек яқинида ҳалокатга учраган КС-135 русумидаги самолёт учувчиларининг жасадларининг Қирғизистонда тиббий экспертиза қилинишига розилик берди.

Бу ҳақда Қирғизистон Транспорт прокуратураси раҳбари Қубаничбек Мамакеев билдирди.

Эслатиб ўтамиз, бортида уч пилот бўлган KC-135 русумидаги ёнилғи қуювчи учоқ жума куни Бишкекдан тақрибан 160 чақирим нарида жойлашган Чалдибар қишлоғи яқинида қулаган эди. Ҳалокат натижасида ҳар уччала учувчи нобуд бўлган.

- Нохуш ҳодисага уч нарса, жумладан, инсон омили, техник носозлик ва ёнилғи сифатининг ёмонлиги сабаб бўлган бўлиши мумкин,- деди Қирғизистон Транспорт прокуратураси раҳбари.

Авиаҳалокат сабабларини текшириш учун Қирғизистон ҳукумати қошида махсус комиссия тузилган ҳамда унга транспорт ва алоқа вазири раҳбар этиб тайинланган. Мазкур комиссия мажлисида авиаҳалокатни текшириш ишлари билан, республика қонунчилигига мувофиқ, Қирғизистон томони шуғулланиши ҳақида қарор олинган.
XS
SM
MD
LG