Линклар

logo-print

Покистон: Шариф ўз партияси сайловда ютганини иддао қилмоқда


“Покистон мусулмон лигаси” раҳбари Навоз Шариф.

“Покистон мусулмон лигаси” раҳбари Навоз Шариф.

Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф шанба куни ўтказилган умумхалқ сайловларида ўз партияси ғалаба қозонганини эълон қилди.

Мазкур баёнот сайловда берилган овозлар санай бошланганидан кейин бир неча соат ўтгач янгради.

Дастлабки норасмий маълумотларга кўра, Навоз Шариф раҳбарлигидаги “Покистон мусулмон лигаси” ва Имрон Хон раҳбарлигидаги “Адолат учун ҳаракат” партияси сайловларда кўпчиликнинг қўлловига эга бўлган.

Аввалроқ сайловларни ғайриисломий деб атаган толиблар таҳдидига ва мамлакатда содир бўлган портлашларга қарамай, сайловда давомат юқори бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Овоз бериш куни Покистонда камида 20 киши турли хуружлар қурбони бўлди. Сайлов кампанияси билан боғлиқ террор ҳужумлари оқибатида эса жами 120 киши ҳаётдан кўз юмган.
XS
SM
MD
LG