Линклар

Қирғизистонлик абитуриентлар бу йил беш мамлакат олийгоҳларига бюджет асосида кириш имкониятига эга бўлдилар. Бу ҳақда Акипресс агентлиги мамлакат Таълим ва фан вазирлигидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Хусусан, қирғизистонликлар учун бу йил Россия олийгоҳларидан 170 тагача, Туркия олийгоҳларидан 130 та, Қозоғистон олийгоҳларидан 5 та, Беларус олийгоҳларидан 5 тагача, Украина олийгоҳларидан 3 тагача ўрин ажратилган. Мазкур рўйхатда Ўзбекистон йўқ.

Эслатиб ўтамиз, совет даврида Ўзбекистон олийгоҳларида минглаб қирғизистонликлар, хусусан, бу мамлакатдаги ўзбек мактаблари битирувчилари таълим олган. Мустақиллик йилларигача давом этган бу амалиёт ҳозирда икки мамлакат расмийлари ўртасида келишув йўқлиги туфайли давом эттирилмаяпти.

Қирғизистонликлар учун хориждаги олийгоҳлардан квоталар амалдаги ҳукуматлараро ва муассасалараро келишувлар доирасида ажратиб келинади ҳамда бу рўйхат ҳар йили янгилаб борилади.
XS
SM
MD
LG