Линклар

logo-print

Пенза ИИБ автоҳалокат тўғрисидаги хабарга аниқлик киритди


Россиянинг Пенза – Тамбов автомобиль йўлида бугун эрталаб тахминан соат 8 да содир бўлган автоҳалокат чоғида ҳалок бўлган 10 кишининг ҳаммаси Россия фуқароларидир.

Бу маълумотни Озодлик мухбири Пенза области ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати референти Валентина Курносовадан олди.

Воқеадан кейиноқ тарқатилган хабарларда тожикистонлик меҳнат муҳожирлари тушган ва Сочидан Чувашияга кетаётган микроавтобус Пенза – Тамбов автомобиль йўлида Chevrolet Lacetti автомобили билан тўқнашиб кетгани, оқибатда 11 тожикистонлик ҳалок бўлгани айтилган эди.
XS
SM
MD
LG